Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Теннис. Жокович – «Мастерс»нинг 40 карра ғолиби!

Баҳо:
+ | -

Сербиялик теннисчи, жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси, «Катта дубулға» туркумига кирувчи 24 та турнир чемпиони Новак Жокович Парижда (Франция) «Мастерс» мусобақасида ғолиб чиқди.

Финал баҳсида спортчи икки сетда дунёнинг 17-ракеткаси болгариялик Григор Димитровни ишончли тарзда мағлуб этди. Учрашув 6:4, 6:3 ҳисобида якунланди.

Теннисчилар кортда 1 соат 38 дақиқа вақт ўтказишди. Учрашув давомида Новак Жокович олтита эйсни бажарди, тўртта брейк-поинтдан учтасини аниқ амалга оширди ва битта қўш хатога йўл қўйди. Григор Димитровда бешта эйс ва иккита қўш хато бор.

Новак Жокович фаолиятидаги 97- ва жорий мавсумдаги олтинчи чемпионлигини қўлга киритди. Бу чемпионлик сербиялик теннисчининг «Мастерс»даги фаолиятидаги 40-ғалабаси ҳам бўлди.

Киритилди: 21:19, 05.11.2023.
Ўқилди: 1625 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик