Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Самвел Бабаян: “Эрон клублари билан бўлган баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ)”D” гуруҳи, 4-туридан ўрин олган баҳсда "Навбаҳор" сафарда “Нассажи Мазандаран” (Эрон)га қарши майдонга тушади.

Мазкур баҳс эртага Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

ОЧЛ мусобақаси регламентига мувофиқ, бўлажак беллашув олдидан ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари ва бир нафардан футболчилари иштирокида бугун Теҳрон шаҳридаги эртанги ўйин ўтказиладиган “Озодий” стадиони анжуманлар залида бўлажак ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян ва “лочинлар”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Азимжон Аҳмедовлар иштирок этиб, эртанги баҳс борасида ўз фикрларини билдиришди.

Самвел Бабаян: – Ассалому алайкум! Барчага хайрли кун! “Нассажи Мазандаран” адашмасам, ўз тарихида илк маротаба ОЧЛда иштирок этаётганлиги сабабли, ушбу мусобақага жиддий тарзда тайёргарлик кўрганлигини эътироф этиш жоиз. Бунга биз жамоа Наманганга ташриф буюриб, бизга қарши майдонга тушганида ҳам гувоҳ бўлдик.

Шунингдек, фурсатдан фойдаланиб, юқори даражадаги ташкилотчилик учун “Нассажи Мазандаран” вакилларига жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Албатта, яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бизни Эрон билан кўп нарса боғлаб туради. Боиси, ОЧЛда халқаро майдонларда Эрон шарафини ҳимоя қилган деярли барча клублар билан ўзаро рўбарў келганмиз ва ўша баҳслар доимо юқори савияда, томошабоп тарзда кечган.

Ушбу мамлакатлар терма жамоалари ҳамда клублари бир-бирларига рақиб бўлса, бу ҳар икки юрт футболи ривожида муҳим омил бўлиб, хизмат қилади. Бундай ўйинлар орқали биз бир-биримизни тўлдириб, ривожланамиз" - деди Самвел Бабаян.

Азимжон Аҳмедов: – Аввало барчага салом! Эртанги ўйинда барча имкониятларимизни ишга солган ҳолда, мухлисларимизга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 06:09, 06.11.2023.
Ўқилди: 2144 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5449]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4482]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3401]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3108]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2972]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2957]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2947]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2761]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2299]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2298]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик