Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

Рауль: "Беллингем кўп жиҳатларда устун"

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Кастилья" устози Рауль Гонсалес "қироллик клуби"даги дебют мавсумини ажойиб бошлаган ярим ҳимоячи Жуд Беллингемнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Англиялик ярим ҳимоячининг ҳисобида барча мусобақаларда 13 та гол бор, шулардан 10 таси Испания Ла Лигасида киритилган.

"Беллингемнинг дебюти мени ҳайратда қолдирди, мен уни аввал ҳам билардим, лекин уни яқиндан кўриш ва нимага эришганини кўриш ақл бовар қилмайди. Мен бир хил ёшдаги футболчиларга мураббийлик қиламан, лекин Жуд кўп жиҳатдан яхшироқ" - деди Гонсалес Relevo нашрига.

Беллингем ёзда Дортмунднинг "Боруссия" клубидандан 103 миллион евро эвазига "Реал"га ўтган эди.

Киритилди: 18:11, 06.11.2023.
Ўқилди: 1091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.