"Барселона"нинг собиқ директори клуб устидан судга мурожаат қилиб, 1,8 миллион евро талаб қилмоқда.
Уильям Маннарелли "Барселона"нинг олдинги президенти Хосеп Бартомеу даврида "Камп Ноу"ни таъмирлаш лойиҳасини етти йил давомида бошқарган. Маннарелли 2021 йил март ойида Лапорта Бартомеу ўрнига президент бўлганидан кўп ўтмай ишдан бўшатилди.
Даъво аризасида айтилишича, "Барселона" бошлиқларини янги раҳбариятнинг анча ўзгарган ва қимматроқ лойиҳасини қабул қилишга ишонтириш учун Лапорта бошқаруви олдинги режани атайлаб эътибордан четда қолдирган ва Маннареллига туҳмат қилган. Хусусан, 2021 йил август ойида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Лапорта эски "Espai Barca" лойиҳаси бўйича пудратчилар билан имзоланган шартномалардаги "қонунбузарликлар" ҳақида гапирди.
Шу сабабли Маннарелли клубни туҳмат учун судга берди ва 1,8 миллион евро миқдорида товон ундиришни талаб қилмоқда. Лапорта гувоҳлик беришга чақирилиши мумкин.