Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Эмил Смит-Роу бўлажак ўйинларда майдонга туша олмайди.
23 ёшли футболчи октябрь ойи охирида бўлиб ўтган "Шеффилд Юнайтед"га (5:0) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олганди.
Журналист Жон Кросснинг сўзларига кўра, англиялик футболчи тахминан бир ойга сафдан чиқди. Ярим ҳимоячи аллақачон "канонирлар"нинг "Вест Хэм" (1:3) ва "Ньюкасл" (0:1)га қарши сўнгги иккита ўйинини ўтказиб юборган.
Эмил Смит-Роу бу мавсумда Микель Артета жамоаси сафида 8 та ўйинда майдонга тушди.
8 ноябрь куни “Арсенал” Чемпионлар лигаси доирасида Испаниянинг “Севилья” клубини қабул қилади.