ОКМКнинг мағлубияти шунчаки даҳшатли. ОКМКни оқламоқчи эмасман. Лекин¸ бу мағлубиятнинг айбини ярмидан кўпини ОФК ўз бўйнига олса ҳам бўлади. Айниқса, юридик бўлим. Тушунамиз юридик бўлимда футболга алоқадор инсонлар эмас, юристлар ўтиришади. Улар футболчи чарчаб, ҳориб футбол ўйнай олмаслигини тушунишмайди. Улар қарор чиқаришади тамом.
Лекин¸ футбол ўйнаган инсонлар, футболни ичидагилар билади — футболчилар учун ОКМК босиб ўтган йўл бу шунчаки даҳшат. Ўйинга етиб боргунча дам олиб, куч йиғиш ўрнига, вақтини йўлда ўтказган жамоадан бошқа нарса кутиш мумкин ҳам эмас эди. Фараз қиляпсизми, ўйиндан бир кун олдинги расмий машғулот ҳам ўтказилмаган. Мураббийлар расмий машғулотни 15 дақиқа кўпроқ ўтказиш учун қанча жанжал қилишади, бу ерда эса умуман машғулот йўқ.
Кимдир айтиши мумкин: "Ғурур борми ўлгунча ўйнамайсанларми?" деб, лекин ишонинг, оёқларингиз сизга бўйсунмаганда, ҳеч нарса қила олмайсиз. Ўйин вақти футболчининг томир уриши 200 дан юқорига чиқади. Шу темпда ўйнаб бериши учун мураббийлар футболчини бир ҳафта олдин ўйинга тайёрлашни бошлайди. Солиштириш учун оддий инсонни томир уруши 70 дан 100 гача бўлади. Кеча ОКМКда эса шу нарса йўл сабаб ишдан чиқиб бўлди. Қаердадир югурмайди, қаердадир улгурмайди, қаердадир етиб бора олмайди. ЛЧда эса бундай хатолар кечирилмайди. ОКМКни "тупик"ка тиқиб қўйган ОФК футболни кўтармоқчи бўлса, футболга бўлган муносабатини ўзгартириши керак. Шу ўйинни бир кун кейин қилса ҳам бўлар эди, масалан.
Айтганча, яқинда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Туркманистонда Жаҳон чемпионати саралаш ўйинини ўтказади. Кеча "Пахтакор" шу майдонда машғулот ўтказди. Майдон шунчаки даҳшат. Тушунишингиз учун мисол келтираман. Ўртоқларингиз билан футбол ўйнамоқчи бўлсангиз бўш бўлган дуч келган бўш сунъий майдонни гаплашиб футбол ўйнайсизлар-ку. Терма жамоа ўйнайдиган майдон худди шундай майдон. Бу майдонни қандай қабул қилиш мумкин эди, тушунарсиз.
Терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашида ўйнайдиган жамоа нормал майдон қила олмас экан, нимага керак унда саралашда ўйин ўйнаб?
Аввало муносабатни ўзгартиришимиз керак. Кейин бошқалардан ҳам шуларни талаб қилишимиз керак.
Ҳар ҳолда терма жамоа ўйинларни бу миллат жамоасидир. Уларни бундай майдонда футбол ўйнашга мажбурлаш бу футболни устидан кулишдан бошқа нарса эмас.
Равшан Салимов.