Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

IFFHS: Миржалол Қосимов дунё мураббийлари рейтингида 14-ўринни эгаллади

Баҳо:
+2 | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2012 йилда дунё мураббийларининг рейтинг жадвалини эълон қилди.

Эътиборли томони, ўтказилган сўровномада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимовга ҳам сўровнома иштирокчилари овоз беришган ва ўзбек мутахассиси 6 очко билан 14-ўринни банд этган.

Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов "Бунёдкор" билан ОЧЛ ярим финалигача етиб борган бўлса, Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилиб олганидан кейин 4та ўйинда иштирок этиб, 2та дуранг ва 2та ғалабага эришди. Натижада терма жамоамиз ЖЧ-2014 саралашининг "А" гуруҳи пешқадами бўлиб турибди.

Сўровнома барча қитъалардан танлаб олинган таҳририятлар ва экспертлар иштирок этишди.

IFFHS версияси бўйича жаҳоннинг 2012 йилдаги энг яхши мураббийи деб испаниялик Висенте Дель Боске топилди. Унинг ҳисобида 231 балл тўпланди. Мутахассис ўз терма жамоаси билан Европа чемпион унвонини қўлга киритди. Евро-2012да финалгача етиб келган Италия терма жамоаси бош мураббийи Чезаре Пранделли эса сўровномада 2-ўринни қўлга киритди (83 балл). Учинчи ўрин эса Мексика олимпия терма жамоаси билан олимпиада чемпионлигини қўлга киритган Луис Фернандо Тенага насиб этди. Мексикаликлар финалда Бразилия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўтган йилги сўровномада кучли учликка кирган Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв эса бу сафар 4-ўринни эгаллади. Замбия билан Африка миллатлар кубогини қўлга киритган Эрве Ренарга 5-ўрин муносиб кўрилди.

Осиё терма жамоаларида ишлаётган Альберто Заккерони (Япония) 9 очко билан 10-ўринни эгаллаган бўлса, Жанубий Корея олимпия терма жамоаси бош мураббийи Мюнг Бо Хонг эса Қосимовдан кейинги ўринни эгаллаган. Шунингдек, Украина терма жамоаси бош мураббийи Олег Блохин ҳам ҳамюртимиздан ортда қолган.

2012 йилнинг энг яхши мураббийи танлови натижалари билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 14:01, 03.01.2013.
Ўқилди: 11611 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.