"Реал" ҳужумчиси Родриго Чемпионлар лигаси доирасида "Брага"га қарши ўйинда (3:0) ғалаба қозонганидан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.
Бразилиялик футболчи гол урди ва голли узатмани амалга оширди, шунингдек, ўйиннинг энг яхши ўйинчиси учун УЕФАдан мукофот олди. “Реал” турнирнинг плей-офф босқичида иштирок этишини кафолатлади.
"Ажойиб ўйин. Гол урганимдан хурсандман, лекин мени энг қувонтирадиган жиҳати 1/8 финалга эрта чиққанимиз.
Мураббийга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Биз энг яхши ҳолатда бўлмаганимизда бизга ғамхўрлик қиладиган одамларни қадрлашимиз керак. Қийин кунларни бошимдан ўтказдим, лекин мураббий доим ёнида бўлди, тўғри сўзлар билан далда берди. Менинг вазифам гол уриш ва мен учун қилган барча ишлари учун унга миннатдорчилик билдириш эди", - деди Родриго "Реал" расмий сайтига.