Қозоғистоннинг машҳур футболчиларидан бири, дарвозабон Девид Лория янги йил байрами арафасида ўз юртига қайтди ва хайрия аукционини уюштирди. Туркия биринчи дивизиони вакили - "Ризеспор" клубида ҳаракат қилаётган Лория аукционда турли футболкаларнинг савдосини уюштирди. Ундан тушган маблағ эса муҳтож инсонларга ёрдам тариқасида берилади.
"Бугун бир нечта футболкаларни сотдик. Уни интернет орқали ҳам сотишни режалаштирганмиз. Бизда Самат Смаков, Андрей Карпович, Юрий Жирков, Егорь Титов, Улуғбек Бақоев, Роберто Карлов ва бошқа машҳур футболчиларнинг футболкалари бор. Дарвоқе, Жирков ва Карлоснинг футболкаларини менга Улуғбек Бақоев совға қилди. У Одил Аҳмедовга қўнғироқ қилди ва у "Анжи"дан ушбу футболкаларни олиб келди. Айнан ушбу футболкаларни интернет орқали яхши сотамиз, деган умиддаман", дейди Девид Лория.