Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Виталий Левченко: "Дербилар доим шиддатли ўтади"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Турон" – "Нефтчи" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Дербилар доим шиддатли ўтган ва бугун ҳам бунга гувоҳ бўлдик. Бундай баҳслар принципиал аҳамият касб этади. Бугун пенальти ҳам, қизил карточка ҳам кўрдик. Шу сабабли беллашув мухлисларга маъқул бўлди деб ўйлайман.

Тўраев кечаги машғулотда оёғида оғриқ сезди, унда кичик жароҳат бор эди. Унга дам олиш имконини беришга қарор қилдик. У жамоамиз сардори ва келгуси баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.

Бугун ёшлардан Валиев майдонга тушди. U21 таркибимиздан бир қатор футболчиларни таркибга жалб қилдик. Улар машғулотларда иштирок этиб, мослашмоқдалар. Аммо бу тез содир бўладиган жараён эмас. Умидли ёшларимиз бор, келгусида уларга кўпроқ имконият беришимиз мумкин.

Ларин узоқ вақт ўйнамади ва аста-секин майдонга қайтмоқда. Олексий учрашувни асабий тарзда бошлади, кўплаб хатолар қилди. Танаффусда ундан босиқликни сўрадим. Жароҳатдан қайтганидан сўнг футболчига бироз вақт керак.

Қабул қилиб олган икки мағлубиятдан сўнг ҳам таслим бўлмаймиз. Тўғри, натижалар аламли бўлди ва руҳия жиҳатдан салбий таъсир кўрсатди. Бугунги беллашув эса футболчилар ҳали қўлларини туширмаганликларини, яхши кайфиятда эканини кўрсатиб берди. Совриндорлар сафида жой олсак, албатта бундан хурсанд бўламиз”, – деди Левченко.

Киритилди: 06:22, 10.11.2023.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7278]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4042]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3366]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3247]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3197]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2702]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2337]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1631]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1586]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик