Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

U-17 ЖЧда порлаши кутилаётган 4 футболчи

Баҳо:
+ | -

Бугун Индонезия U-17 Жаҳон чемпионати старт олади. Ушбу мусобақанинг асосий юлдузи бўлиши кутилаётган 4 та футболчи:

1. Клаудио Эчеверри - Аргентина U-17 терма жамоаси ва "Ривер Плейт" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси. Юқори дриблинг соҳиби, ҳимоячи билан бирга-бир вазиятларда бошланғич тезлиги эвазига осонлик билан қочиб кета олади. Катта бўлмаган жуссаси учун "кичик иблис" ("diablito") лақабини олган.

2. Давид Мартинес - шу ёшида Венеcуэла миллий терма жамоасида дебют қилишга улгурган "Монагас" клуби вингери. Жисмонан бақувват ва юқори техникага эга футболчи 18 ёшга тўлгач, "Аякс" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

3. Марк Гиу - яқинда "Атлетик Бильбао" дарвозасига 23 сония ичида гол уриб танилган "Барселона" клуби ва Испания U-17 терма жамоаси футболчиси. Каталон ҳужумчиси классик "9-рақам" ҳисобланади ва асосан, жисмоний кучи эвазига жарима майдони ичида самарали ҳаракат қилади.

4. Микаэль Бермудес - Эквадор U-17 терма жамоаси ва "ЛДУ Кито" жамоаси марказий ҳужумчиси. Жанубий Америка чемпионатидан сўнг "Манчестер Сити" ва "Боруссия" (Дортмунд) каби клублар эътиборини қозонган футболчи, ўзининг ўсмирлик жамоаси "ЛДУ Кито" билан профессионал шартнома тузишга қарор қилган.

U-17 Жаҳон чемпионатининг асосий юлдузлари бўлиши кутилган эквадорлик Кендри Паэс ("Индепендьенте дель Валье"/"Челси"), испаниялик Ламин Ямаль ("Барселона") ва бразилиялик Эндрик ("Палмейрас"/"Реал Мадрид") каби футболчилар - миллий терма жамоаларидан чақирув олганликлари боис, ўсмирлар Жаҳон чемпионатида қатнаша олишмайди.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 13:42, 10.11.2023.
Ўқилди: 4695 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.