"Бавария" ҳужумчиси Лерой Сане Каталониянинг "Барселона" клуби эътиборида бўлиб турибди. Бу ҳақда Sport нашри хабар берган.
Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" 27 ёшли футболчи мюнхенликлар билан 2025 йилда якунланадиган шартномани янгилашни истамаса, уни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Сане Германия Бундеслигасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.













