"Лидс Юнайтед" яқинда янги ҳужумчи сотиб олади. Хабарларга кўра, "Барнсли" футболчиси Фабио Жало ёркширликлар радарига тушган. 17 ёшли марказий ҳужумчи биргина "Лидс" томонидан қизиқилаётгани йўқ.
Унга "Фулхэм", "Эвертон" ва "Брайтон" ҳам даъвогар саналади. Жало "Бенфика"дан олиб келинган ва португалияликлар тарбияланувчиси саналади.