Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Кетма-кет учинчиси. Постекоглу яна АПЛда ой мураббийи деб топилди

Баҳо:
+ | -

Анге Постекоглу кетма-кет учинчи марта Премьер-лигада ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди.

“Тоттенхэм”нинг 58 ёшли австралиялик бош мураббийи август, сентябрь ва октябрь ойлари натижаларига кўра совринни қўлга киритди.

Постекоглу Премьер-лигадаги дастлабки уч ойининг ҳар бирида совринни қўлга киритган биринчи мураббийдир.

Бунгача уч ой кетма-кет совринни фақат учта мураббий қўлга киритган - Антонио Конте, Пеп Гвардиола ва Юрген Клопп. Рекорд Пепга тегишли - у 2017/18 йилги мавсумда кетма-кет 4 марта ғалаба қозонган.

"Тоттенхэм" октябрь ойини турнир жадвалида биринчи ўринда якунлади ва ўша ойдаги барча ўйинларда ғалаба қозонган ягона жамоага айланди. Лондонликлар учта ғалабага эга - "Лутон" (1:0), "Фулхэм" (2:0) ва "Кристал Пэлас" (2:1).

Киритилди: 17:20, 10.11.2023.
Ўқилди: 2146 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик