Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ЎзФҲМ: Пенальти йўқ эди

Баҳо:
+ | -

Бироз аввал ўз ниҳоясига етган Суперлига 19-тури доирасидаги “Бухоро” – “Олимпик” баҳсининг 100-дақиқасида “Бухоро” жарима майдончаси ичида меҳмонлар аъзоси йиқилгач, учрашув бош ҳаками Комилжон Расулов 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Шундан сўнг, учрашув ВАР ҳакамлари уни монитор ёнига чақирди ва такрорларни кўриб чиқишга чорлади. Бош ҳакам эса такрорлардан сўнг ҳам қарорини ўзгартирмагач, пенальти барибир белгиланди.

Натижада, ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу баҳсли вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда биринчи бўлиб “Бухоро” ҳимоячиси тўпга ўйнаган. Маълумки, бу каби ҳолатларда гарчи рақиб футболчисига нисбатан бироз қўполлик содир этилса ҳам, ҳимояланаётган жамоа аъзоси тўпга ўйнаган бўлса, пеналти белгиланмайди. Шу қоидаларга асосланган ҳолда, экспертлар бир овоздан пенальтининг нотўғри белгиланганини қайд этишди.

Мазкур вазият иши ЎФА ҳакамлар қўмитасига оширилди ва тез орада қўмита хулосаси ҳам тақдим этилади. Шунингдек, бу ҳолат ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекциясида ҳам кўриб чиқилади.

Манба: Telegram.me/uzfhm
Киритилди: 21:35, 10.11.2023.
Ўқилди: 4202 марта.
Фикрлар: 106 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13266]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6705]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5371]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4939]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4347]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3505]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2623]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2058]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1976]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1757]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик