Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

2023 йилнинг энг яхши тўпурарлари маълум бўлди: Роналду Кейндан яхшироқ натижага эга ва бошқалар

Баҳо:
+ | -

Бир календар йилида энг кўп гол урган футболчиларни ҳисоблаш, мавсумийсидан фарқ қилади. Бунда сиз кутилмаган номларга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Йил тугашига бир нечта ой қолди. Биз эса сўнгги 11 ойдаги энг яхши ҳужумчиларни аниқлаймиз. Демак, қуйида улар билан танишасиз.

10. Мауро Икарди — 31 та гол

Икарди ўзини турк футболида қайтадан кашф қилди. "ПСЖ"даги қийин даврдан кейин, аргентиналик "Галатасарай" билан фантастик ҳаракат қилмоқда. Икардининг ушбу рўйхатдаги бошқа футболчилардан фарқи шундаки, у 31 та голни фақат клуб миқёсидаги баҳсларда киритган. Негаки, ҳужумчи Аргентина терма жамоасига чақирилмаётир.

9. Лаутаро Мартинес – 31 та гол

Яна бир аргентиналик ҳужумчи бу Мартинесдир. 26 ёшли футболчи бу календар йилида 31 та гол урди. Жаҳон чемпиони янги мавсумда ҳам А серия етакчиси бўлиб турибди. Унинг ҳисобида ҳозирда 10 та гол мавжуд.

8. Виктор Осимхен – 32 та гол

Ҳозир Осимхен каби кўплаб миш-мишларга сабаб бўлаётган футболчиларни топиш қийин. "Наполи" ҳужумчиси ўтган мавсумдаги натижалари билан ўз жамоасини чемпион қилганди. Ҳозир ҳам нигериялик яхши спорт формасида бўлиб турибди. Осимхен бу йилда 32 та гол уриб, кўплаб клубларнинг кўзини ўйнатди. Ҳозирда у учун даъвогарлар анчагина.

7. Уго Кёйперс – 32 та гол

2023 йил давомида Кёйперс яхши ҳаракат қилди. "Гент" ҳужумчисининг ишлари яхши. У 32 та гол уришга эришди. Қаҳрамонимиз ўтган мавсумда Бельгиянинг энг яхши тўпурари деб топилганди. Ҳозир ҳам у ўз ишини давом эттирмоқда.

6. Килиан Мбаппе – 35 та гол

Месси ҳамда Неймарнинг йўқлиги Мбаппега "ПСЖ"даги доминантликни бутунлай олиб берди. Дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлган ҳужумчи 2023 йилда 35 та гол уришга эришди. Мбаппенинг ассистлари ҳам анчагина. 24 ёшли футболчи беш йилдан бери кетма-кет Лига 1 нинг "олтин бутса"сига эга чиқиб келмоқда.

5. Херман Кано – 35 та гол

Ушбу рўйхатимизга асосан Европа футболи юлдузлари киритилаётган бир пайтда, Бразилия чемпионати вакили ҳам пайдо бўлди. Кано "Флуминенсе" билан катта ишларни бажариб, қитъа чемпионлигига эришди. 35 ёшли марказий ҳужумчи 35 та гол билан муҳим фигурага айланган. Аргентина терма жамоаси Канони чақириши керак кўринади.

4. Барнабаш Варга – 38 та гол

Ўтган мавсумга қадар Варга бир мавсумда узоғи билан 15 та гол урарди. Аммо 2023 йилда бу тренд ўзгарди. Венгрия чемпиони бўлган "Ференцварош" билан Варганинг ишлари ҳозир жойида. Харҳолда, 38 та голни ёмон деб бўлмайди.

3. Харри Кейн – 40 та гол

Кейннинг "Тоттенхэм"дан кетиши аниқ эди. "Бавария" эса 30 ёшли ҳужумчи билан янада кучайиб олди. Ҳозирга қадар у 19 та голни немис клуби фойдаси учун киритди. Қолаверса, Кейн халқаро даражада ҳам бир хил ҳаракат қилади. 40 та голдан 8 таси Англия терма жамоаси сафида расмийлаштирилгани буни исбот этади.

2. Криштиану Роналду – 44 та гол

Ҳа, Роналду Саудия Арабистони чемпионатида ҳаракат қиляпти. Бу жой унинг даражаси учун эмасдек кўринади. Аммо 38 ёшида 44 та гол уриш, ҳаммаси Роналдунинг ўзига боғлиқлигидан даракдир. Яқингача Роналду бу рўйхатда етакчи эди. Бир йилда шунча гол – даҳшат!

1. Эрлинг Холанд – 46 та гол

Норвегиялик гол машинаси ўтган мавсум олдидан чиққан ҳар қандай рекордларни бутунлай бузиб ташлади. Холанд сабабли "Манчестер Сити" учта совринни бирданига ютишга эришди. Йил янгиланганидан бери Холанд 46 та гол урди. Ҳали икки ой ичида бу сон янада ошади. Маҳлуқ – унга бошқа таъриф йўқ...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 13:17, 11.11.2023.
Ўқилди: 5022 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.