Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

Виталий Левченко жаримага тортилди – Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига
“Бунёдкор” — “Нефтчи”

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги “Бунёдкор” — “Нефтчи” учрашуви якунланганидан сўнг “Нефтчи” футбол клубининг бош мураббийи В. Левченко ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳакамлик ва бошқа ҳолатлар бўйича тасдиқланмаган, жамоатчиликда шубҳа уйғотувчи, асосланмаган, нотўғри маълумотлар бергани аниқланди.

Ўзбекистон футбол ассосиацияси ходимлари томонидан Виталий Левченко билан суҳбат ўтказилиб, унга тегишли ўйинлар таҳлили кўрсатилди. Ўз навбатида, В.Левченко матбуот анжуманида берган интервьюсида эмоционал ҳолатда гапиргани, ўйинни таҳлил қилмасдан жавоб бергани, ҳеч кимни “Нефтчи” футбол клуби зарарига таъсир ўтказишда айбланмагани ва бундай маълумот унда мавжуд эмаслигини билдириб, узр сўраб, ушбу ҳолатларни ўз тушунтириш хатида маълум қилди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, ЎФА Интизом кодексининг 5.39 ва 5.41-бандларига асосан Виталий Левченкога нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — “Андижон”

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Андижон” учрашувида “Қизилқум” футбол клуби расмий вакили Ғуломиддин Ўтаев “Суперлига ва Про лига регламенти”нинг 16.27-бандларини бузганлиги, яъни техник зонада тамаки маҳсулотини чекканлиги учун тегишли чора кўриш сўралган. “Қизилқум” футбол клуби ўз расмий вакилининг Регламент қоидаларига риоя қилишини таъминламагани учун футбол клубига нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Қизилқум” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

“Қизилқум” — “Андижон”

Суперлиганинг 24-тури доирасидаги “Қизилқум” — “Андижон” учрашувининг 36-дақиқасида “Андижон” жамоаси расмий вакили Б. Каримов ён ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бегзод Каримовга (Андижон) нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

U-21 чемпионати
“Сўғдиёна U21” — “Бухоро U21”

U21 чемпионатининг 24-тури доирасидаги “Сўғдиёна U21” — “Бухоро U21” учрашувининг 90+2-дақиқасида “Бухоро U21” жамоаси мураббийи О. Авезов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Отажон Авезовга (Бухоро U21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

U-19 чемпионати
“Андижон SGS U19” — “Ғиждувон U19”

U19 чемпионатининг 25-тури доирасидаги “Андижон SGS U19” — “Ғиждувон U19” учрашуви ўтказилиши белгиланган бўлса-да, “Ғиждувон U19” жамоаси мазкур учрашувга асоссиз равишда келмаган ҳамда жамоага техник мағлубият қайд этилган. “Ғиждувон” футбол клуби “Ғиждувон U19” жамоасини мусобақа доирасида белгиланган учрашувдаги иштирокини таъминламагани учун клубга нисбатан жарима интизом чорасини қўллаш белгиланди.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, “Ғиждувон” футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Биринчилик Кубоги
“Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм”

Биринчилик Кубогининг 5-тури доирасидаги “Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм” учрашувида “Олимпик фарм” жамоаси футболчиси С. Турсунов қўл тирсаги билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Салоҳиддин Турсуновга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

“Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм”

Биринчилик Кубогининг 5-тури доирасидаги “Янгиер Қурувчи” — “Олимпик фарм” учрашувида “Янгиер Қурувчи” жамоаси футболчиси Б. Толибжонов мушти билан рақиб ўйинчисининг қорин қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Бегзод Толибжоновга (Янгиер Қурувчи) нисбатан 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:43, 11.11.2023.
Ўқилди: 3655 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.