Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Қосимов, Боакье ва Ғиёсов - ОКМК аъзолари финал олдидан нималар дейишди

Баҳо:
+ | -

Эртага, 12 ноябрь куни Ўзбекистон кубоги финали доирасида "Насаф" – ОКМК учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳс олдидан олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов, шунингдек, вингер Хуршид Ғиёсов ва ҳужумчи Мартин Боакье ўз фикрларини билдириб ўтди.

Миржалол Қосимов: "Финал баҳси бир ўйиндан иборат бўлгани учун бундан фақат мухлислар ютади. Башорат қилишни ёқтирмайман, лекин ҳар доим бўлгани каби ғалабани мақсад қилиб майдонга чиқамиз. Негаки, ғолиб нафақат кубокни қўлга киритади, балки халқаро майдонга тўғридан тўғри йўлланмани ҳам нақд қилади.

Футбол шашка ёки шахмат эмас, жароҳатлар доим ёнма-ён юради. Ўзига хос йўқотишларимиз бор, лекин майдонда билдирмасликка ҳаракат қиламиз. Чемпионлар лигасидаги мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Бу ҳам бир синов. Ички муҳитда муаммолар йўқ.

Ҳар икки жамоа бир-бирини яхши билади. Учрашув аввалида очиқ футбол кўрмасак керак. Чунки битта хато қимматга тушиши мумкин.

Финал учун ваъда қилинган мукофот пули ҳақидаги саволга шундай жавоб беришим мумкин. Агар мақсадимизга эришсак, мукофотнинг бир қисмини эҳсон қилишга келишиб олганмиз".

Мартин Боакье: "Бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Бу мен учун Ўзбекистон кубоги доирасидаги дастлабки финал. Бундай ўйинларда қатнашиш ҳар бир футболчининг орзуси. Эртага майдонда ҳақиқий жанг бўлади. Ким гол уриши муҳим эмас. Асосийси, жамоа яхши ҳаракатланса ва ғалаба қозонсак бўлгани".

Хуршид Ғиёсов: "Финалга тайёргарлик жараёни яхши тарзда ўтди. Чемпионлар лигасидаги мағлубият тарихда қолди. Олдимизда кубокнинг ҳал қилувчи баҳси кутяпти. Бундай ўйинларда иштиёқ жуда кучли бўлади. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз".

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 17:27, 11.11.2023.
Ўқилди: 1903 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6727]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3145]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3052]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2261]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2042]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1929]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1880]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1830]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1627]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик