Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Самвел Бабаян: “Жамоамиз буёғига ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўяди”

Баҳо:
+ | -

Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бунёдкор” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. “Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Ассалому алайкум! Аввало, мухлисларимизни бугунги ғалаба табриклайман. Жудаям муҳим баҳсда зафар қучдик. Тўғри, айни пайтда “Бунёдкор” етакчи эмас, аммо барибир чемпионатимизнинг бренд жамоаларидан бири ҳисобланади. “Навбаҳор” бугун  чемпионатимизнинг энг яхши ўйинларидан бирини муносиб тарзда ўтказди. Бугун йигитлар нималарга қодирликларини кўрсатишди, мухлислар ҳам ушбу ўйиндан завқ олишди, деб ўйлайман.

Олдинда биз учун ўта муҳим бўлган тўртта баҳс қолди. Ушбу ўйинлар жорий йилнинг финали ҳисобланади. Футболда ҳамма нарса, мўъжиза ҳам бўлиши мумкин. Қолган учрашувларда ҳам мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

- ОЧЛ ва Суперлигадаги ғалабалар учун миннатдорчилик билдирамиз. “Навбаҳор”ни ушбу ойнинг 24-санасида сафарда “Олимпик ва 28-санасида ўз майдонида “Ал-Ҳилолга қарши кечадиган баҳслар кутиб турибди. Бўлажак беллашувларда жамоадан 100 фоизлик натижани кутиш мумкинми?

- Бизни “Ал- Ҳилол”га қарши принципиал учрашув кутиб турибди. Бу ўйин аутсайдер ва етакчи ўртасидаги учрашув бўлмайди. Жорий мавсумда жамоамиз учун оддий  ўйинлар бўлгани йўқ. Қолганлари ҳам шундай. Биз ҳар бир баҳсда ғалабага эришишни хоҳлаймиз.

- Нега Жасур Яхшибоев мавсум якунланмасидан олдин жамоани тарк этди?

- Яхшибоевнинг соғлиги билан боғлиқ муаммолар бор ва у даволаняпти, сабаби шу.

- Темурхўжа Абдухолиқовчи, у бугун майдонга тушмади...

- Абдухолиқовда ҳам шундай. Футболчининг жароҳати бор.

- Жамоанинг келаси мавсумдаги режалари бу йилгисидан фарқ қилади дейишяпти, бу ҳақиқатга тўғри келадими?

- Бугун “Навбаҳор”нинг замонавий тарихидаги барча зафарлар Наманган вилояти ҳокимининг саъй-ҳаракатлари эвазига юзага келмоқда. Олдимиздаги мақсадни ҳам у аниқлаб беради. Биз бу йил таркибга иқтидорли футболчиларни жамлаган ҳолда, олдинга қадам ташладик. Бунга мисол тариқасида Остон Ўрунов, Про лига жамоасидан сафимизга қўшилган Иброҳим Йўлдошев каби футболчиларни келтириш мумкин. Қисқаси, улар турли жамоалардан таркибимизга қўшилишган бўлсада, уларнинг барчалари иқтидорли  йигитлар. Футболчилар яхши амалиёт ва рағбатга эга бўлишди, ОЧЛ ҳамда Суперлига баҳсларида майдонга тушишди. “Навбаҳор” ушбу мавсум нафақат, Осиё, балки дунёдаги мавқесини тиклаб олди. Режаларимиз улкан. Жамоамиз буёғига ҳам ўз олдига улкан мақсадларни қўяди. Раҳбаримизнинг мақсадлари аниқ ва тасдиқланган. Бу гапларга ишонманглар. “Навбаҳор” муайян даражага чиқди ҳамда энди шу руҳда давом этади.

- Жамоа ушбу мавсумдаги хатолардан керакли хулосалар чиқардими?

- Албатта, футболда хатолар бўлиб туради. Ким камроқ хато қилса, ғалаба қозонади ва натижага эришади.  Тўғри, биз ҳам хато қилдик, мавсум давомида жароҳатлар бўлди. Хулосаларга келадиган бўлсак, ҳар бир омадсиз ўйиндан сўнг уни таҳлил қилиб, хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Асосийси - йигитлар масъулиятни ҳис қилишмоқда.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 07:07, 12.11.2023.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.