Бугун Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф" ОКМКга қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс олдидан ЎзПФЛ телеграм-канали қизиқарли маълумот тақдим этди.
Унга кўра, Миржалол Қосимовга жамоаларига қарши финал ўйинларида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" ҳали ғалаба қозона олмаган – қаршиликлар 1 марта "Пахтакор", 2 марта "Бунёдкор"га мағлуб бўлган.
Бугун "аждарлар" бош мураббийида яна бир имконият юзага келади.