Киевнинг "Арсенал" клуби молиявий муаммоларга дуч келганидан кейин етакчи футболчилар жамоани тарк этиши ойдинлашиб қолганди. Жамоа сардори Максим Шацких "Волинь" клубига ўтиши мумкин.
Шацких ОАВ берган интервьюсида "Арсенал"да августдан бери ойлик олмаётганини таъкидлаб ўтганди. Луцкликлар эса еврокубокларда иштирок этиш ҳуқуқини берадиган ўринлар учун кураш олиб боришмоқда. Демьяненконинг ўзи эса Шацкихнинг имкониятларини яхши билади ва у орқали жамоани янада кучайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Максим Шацких "Арсенал"дан ташқари "Динамо" (Киев)да ҳам узоқ муддат тўп суриб, мамлакатнинг энг яхши ҳужумчиларидан бирига айланган.