Кириш Регистрация

«Барселона» Левандовскининг дубли эвазига «Алавес» устидан иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Испания чемпионатининг 13-тури доирасида ўз майдонида «Алавес»ни қабул қилиб, қийин ғалабага эришди.

Меҳмонлар 18-сонияда ҳисобни очишга муваффақ бўлишди: Саму Омородион яқин масофадан тўпни "Барса" дарвозасига жойлаб қўйди. "Алавес" танаффусга қадар яна 2 та гол уриш мумкин эди, аммо улар қулай имкониятлардан фойдалана олишмади.

Хави жамоаси иккинчи таймда ўз ўйинларини кучайтиришди ва ғалабани илиб кетишди. Баҳснинг 53-дақиқасида Жюль Кунде томонидан ҳаводан етказилган узатмани Роберт Левандовски бош билан рақиб дарвозасига буриб юборди.

Ўйиннинг 78-дақиқасида эса Ферран Торресга нисбатан ишлатилган қўполлик учун пенальти белгиланди. Левандовски масъулиятни ўз зиммасига олди ва 11 метрли жарима зарбасини голга айлантирди.

"Барселона" ушбу ғалаба туфайли ўз очколарини 30 тага етказиб олди ва 3-поғонани эгаллаб турибди.

Испания Ла лигаси, 13-тур
Барселона – Алавес 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 1 Омородион, 1:1 – 53 Левандовски, 2:1 – 78, пенальти Левандовски.
Барселона – тер Стеген, Араухо, Мартинес, Кунде (Бальде, 70), Жоау Канселу, Гюндоган, Педри (Ромеу, 81), Лопес (Рафинья, 63), Жоау Феликс (Ферран Торрес, 70), Ямаль, Левандовски.
Алавес – Сивера, Горосабель (Теналья, 85), Абкар, Марин, Дуарте, Хави Лопес, Гуриди (Хаджи, 79), Антонио Бланко (Мендес, 85), Гевара, Риоха (Реббаш, 63), Омородион (Кике Гарсия, 79).
Огоҳлантиришлар: Левандовски (62), Дуарте (75), Гюндоган (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:20, 12.11.2023.
Ўқилди: 1600 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [11637]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [5993]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [4656]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [4268]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [4026]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [3214]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [3115]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2197]

"Барселона"нинг мағлубияти жанжалга айланди. Тафсилотлар [2140]

Sport ва Futbol телеканалларида 14-февраль куни 2 та футбол, футзал ва шахмат турниридан трансляциялар бор [2135]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.