«Пари Сен-Жермен» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма «Милан» мухлислари томонидан ўзига қарши намойиш этилган норозилик акцияси ҳақида фикр билдирди.
«Албатта, буни ҳазм қилиш қийин бўлди. Майдонда бор эътиборни ўйинга қаратишга, ҳеч нарсага чалғимасликка ҳаракат қиласан. Учрашувдан кейин барчасини яхшироқ ҳис қила бошлайсан, баъзи ҳиссиётлар юзага келади», – деди Доннарумма журналист Альфредо Педуллага берган интервьюсида.
Маълумот ўрнида. 7 ноябрь куни Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида “Милан” ўз майдонида “ПСЖ”ни қабул қилди. Ўйин бошланишидан олдин “Милан” мухлислари парижликларнинг дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма томон қалбаки пуллар сочишди. Шу тариқа, "россонери" мухлислари Жанлуиджининг 2021 йилда эркин агент сифатида "Милан"дан "ПСЖ"га кетишига ўз норозиликларини билдиришди.