Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Бразилия клублари Сенат қарорига қарши чиқди

Баҳо:
+ | -

Бразилия клублари маҳаллий Сенатдан футболда букмекерлик компаниялари рекламасини тақиқловчи қонунни рад этишни сўради.

Олдинроқ сенатор Эдуардо Жирао стадионларда букмекерлик компаниялари рекламасини тақиқлаш ғоясини илгари сурган эди. У, шунингдек, футбол клубларига қимор компаниялари билан ҳомийлик шартномалари тузиш ва уларнинг рекламасини формага жойлаштиришни тақиқлашни таклиф қилди.

Дарҳол Бразилиянинг 34 клуби ўзгартиришга қарши чиқди ва Сенатга жамоавий хат ёзди. Жамоаларнинг ҳисоботида айтилишича, букмекерлар билан ҳамкорликни тақиқлаш Бразилиядаги барча даражадаги профессионал футбол клубларига жиддий иқтисодий зарар етказади.

Бразилия А ва Б серияларида иштирок этаётган 40 та жамоадан 39 таси аллақачон букмекерлик конторлари билан ҳомийлик шартномаларини тузган.

Киритилди: 20:22, 14.11.2023.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик