Лондоннинг “Арсенал” клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгернинг фикрича, француз клублари маҳаллий мутахассисларга тез-тез ишонишлари керак.
Ҳозирда Лига 1да ўн нафар хорижлик мураббий ишлайди, Венгернинг фикрича, бу унчалик адолатли эмас.
“Менимча, Франция чемпионатида хорижлик мураббийлар улуши жуда юқори. Бошқа мамлакатлардан мутахассисларни таклиф қилиш одатий ҳол, улар янги ғояларни олиб келишади, аммо ҳозир бу тенденция жуда кенг тарқалган. "Айтишим керакки, бу ҳодиса француз мураббийларининг сифатсизлиги билан эмас, балки клуб хўжайинларининг шахсияти билан боғлиқ", - дея Венгернинг сўзларини келтиради GFFN.