"Интер" вице-президенти Хавьер Дзанетти ўзини Лаутаро Мартинес ҳақида гапирди.
Аргентиналик футболчи узоқ вақтдан бери “нерадзуррилар”нинг асосий ўйинчиси бўлиб келган ва бу мавсумда унга сардорлик боғичини тақиш шарафи берилган.
"Яширмайман, Лаутарога қараб, ўзимни "Интер"даги фаолиятим бошини кўраман. Ўшанда ўзимни қандай ҳис қилганимни эслайман. Ҳар биримизнинг ўз характеримиз, ўз йўлимиз бор. "Интер"даги тажрибам ажойиб эди ва умид қиламанки, Лаутаро ҳам шундай бўлади", - дея афсонавий собиқ футболчидан иқтибос келтиради Football Italia.
Лаутаро Мартинес "Интер"да 2018 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Унинг ҳисобида 254 учрашувда 116 та гол бор.