Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья 2-3 Верона
31/12 00:45 Ипсвич 2-0 Челси
31/12 00:45 Астон Вилла 2-2 Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед 0-2 Ньюкасл

Вальверде: «Реал»га келганимда, ўзимни Месси ва Криштианунинг иқтидорларини мужассамлаган ўйинчи сифатида тасаввур қилардим»

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде "Қироллик клуби" сафидаги илк машғулотларини ёдга олди.

«Ўзингизни менинг ўрнимга қўйиб кўринг. Сиз 17 ёшдасиз. Икки йил аввал сиз ерда, йиғма кароватда ухлардингиз. Энди эса "Реал" билан шартнома имзолаяпсиз. Қандай қилиб осмонларда учмаслик мумкин? Мадридга илк марта келганимда ўзимни Месси ва Криштианунинг иқтидорларини мужассамлаган ўйинчи сифатида тасаввур қилардим. Жиддий айтяпман! Аммо 17 ёшлик пайтингда қанчалар аҳмоқ бўлишингни тасаввур қила олмайсан. Айниқса, озгина пул бериб, бироз мақташса, ўзингдан кетиб қоласан. Бу гиёҳванд моддага ўхшайди.

Аммо тезда ўзимга келиб олдим. «Реал Мадрид Кастилья»нинг илк машғулотига осмонларда юргандек келдим. Ўзимга бўлган ишонч жуда юқори эди. Машғулот ҳақида деярли ҳеч нарсани эслай олмайман. Кейин эса барча кийина бошлаганини эслайман. Атрофга қарадим, таҳлил қилдим ва футболчилар қандай кийим кийганини англай бошладим.

"Gucci" камарлари, "Nike"нинг янги формалари, "Louis Vuitton" сумкалари. Унутманг, ахир улар ҳеч қандай афсона эмас, Бензема, Модрич ёки Марсело эмас, шунчаки ёш болалар! Мени чақмоқ ургандек ўзимга келтириб қўйди. Ахир мен бор-йўғи 2 евро турадиган футболка киярдим. "Zara" мен учун қимматлик қиларди. Агар Уругвайда "Zara" кийимини кийган бўлсанг, демак, сен зўрсан. Атрофга қараяпман, йигитлар тақиб олган соатнинг нархи ота-онамнинг уйидан қиммат эди. Ўшанда мен англаб етганман: Феде, сен ҳеч ким эмассман!

Мен эса ифлос бўлган формада ўтирибман, ҳаттоки бутсаларни ҳам ечмаганман. Барча ювиниш учун душга кириб кетяпти ва улар "Gucci" брендидаги ич кийимни кийиб олишган. Мен эса хавотир билан ўйлаяпман: ишқилиб ич кийимим йиртиқ бўлмасинда... Худога ёлвориб сўраяпманки, онамни ич кийимимни текширган бўлсин. Мен телефонда муҳим нарсани ўқиётгандек 20 минут ўтирдим. Шунчаки вақтни чўздим. Йигитлар менга қараб: «Аҳволинг яхшими, нима бўлди?», дея гапиришди.

Ўзимни ожиз ҳис қилгандим. Барча кетишини кутиб ўтирдим ва шундан сўнг кийиниб ташқарига чиқдим. Ўша куниёқ H&M дўконига бориб, 10 дона энг яхши ич кийимлардан сотиб олгандим. Ўша куни ўзимга: «Ўзингни ким деб тасаввур қиляпсан? Ахир бу «Реал Мадрид». Ўзингни Криштиану деб тасаввур қиляпсанми? Сен ҳеч қандай Криштиану эмассан!», дегандим», — деди Вальверде "The Players' Tribune"га берган интервьюсида.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:59, 15.11.2023.
Ўқилди: 1647 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.