Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Арда Гюлер навбатдаги жароҳати туфайли руҳий тушкунликка тушди.
Журналист Хорхе Пиконнинг хабарига кўра, туркиялик ярим ҳимоячи тушкунликка тушиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Гюлер ўтган ёзда «Реал»га ўтган эди, бироқ турли жароҳатлар туфайли ҳалигача янги жамоасида дебют ўтказа олмади.
Яна бир жароҳатдан сўнг туркнинг бир ойга яқин майдонга тушмаслиги маълум бўлди. Шу билан бирга, манбанинг хабар беришича, «Реал» футболчига ортиқча босим ўтказмаслик учун Гюлернинг қайтиш муддатини аниқ айтишга шошилмаяпти.