Франциянинг "Нант" клуби "Нижний Новгород" жамоаси ярим ҳимоячиси Эдгар Севикян билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда, деб хабар бермоқда Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри.
Манбага кўра, Франция клуби Арманистон терма жамоаси футболчисининг нархи борасида суриштирув ўтказган. "Нижний Новгород" 22 ёшли ярим ҳимоячини 3,5 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
"Пари НН" бош директори Давид Мелик-Хусеинов Севикянга Европадан қизиқиш борлигини тасдиқлади.
"Эдгар ҳақида кимдир бизга мурожаат қилганига бир ҳафта бўлмади. Бизда жуда кўп таклифлар бор. Гап Европа клублари ҳақида ҳам кетмоқда. Биз футболчиларимизни ривожлантирамиз ва ўзимизни ривожлантирамиз. Агар футболчиларимиздан бири бошқа клубда бахтли бўлишини ўзаро тушунишга келсак, бундан биз ҳам ривожланишга маълум туртки бўламиз" деди Мелик-Хусеинов "СЭ" нашрига.