Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Euronews телеканали миллионлаб томошабинларига ўзбек хоккейининг қайта тикланиши ҳақида ҳикоя қилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ҳақидаги лавҳа машҳур Euronews телеканали орқали намойиш қилинди. Мавзуда асосий эътибор ёшлар терма жамоасига қаратилган.

Euronews журналисти Галина Полонская хоккей бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси машғулотларида иштирок этиб, ёш спортчиларнинг юксак салоҳиятини таъкидлади.

Команда сардори Жасурбек Рустамхонов ўтган йили Мўғулистонда ўсмирлар терма жамоалари ўртасида ўтказилган Осиё ва Океания чемпионатининг энг яхши хоккейчиси сифатида эътироф этилди. Ўша вақтда у томонидан киритилган 14 та маҳоратли голлар Ўзбекистон терма жамоасини минтақа чемпионати етакчилари қаторига олиб кирди.

Ўзбекистонда хоккейнинг қайта тикланиши ёшларнинг спортнинг ушбу оммабоп тури билан шуғулланишларига туртки бўлмоқда.

«Хоккей 30 йилдан бери ривож топмаган янги спорт тури десак, адашмаймиз, - дейди Ўзбекистон хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фозилов. – Биз уни қайта тиклаб, янада тарғиб қилмоқчимиз. Федерациямизнинг мақсади – 2025-йилда хоккей бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш».

Қисқа 5 йил ичида хоккей Федерацияси нафақат «Ҳумо» хоккей клубини ва мамлакатнинг муваффақиятли ёшлар терма жамоасини яратишга, балки ўзбек хоккейини мухлисларининг севимли ўйинига айлантиришга муваффақ бўлди. Республикамизнинг асосий муз саройи - Humo Arena мажмуасида ўйинлар рекорд даражадаги томошабинларни чорламоқда ва хоккей Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинадиган нуфузли спорт турларидан бирига айланмоқда.

Ва энг муҳими, Euronews муҳбири таъкидлаганидек, Ўзбекистонда хоккейни қайта тикланиши спортсевар ёшларни илҳомлантириб, уларни фаол ўйинларга жалб қилмоқда, хоккей эса мамлакатдаги энг машҳур спорт турларидан бирига айланмоқда.

Манба: xabar.uz
Киритилди: 08:30, 16.11.2023.
Ўқилди: 1023 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4378]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4003]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2383]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2213]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2074]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1959]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1900]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1523]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1474]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1463]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик