Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-0 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-1 Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Роналдунинг маҳалласидаги инсонлар футболчидан норози

Баҳо:
+1 | -

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қўшнилари футболчи учун қурилаётган янги уй сабабли норози бўлмоқда. Бу ҳақда "Marca" хабар тарқатди.

Манбага кўра, қурилаётган қаср Португалиядаги энг қиммат уй бўлиши кутилмоқда. Унинг қурилиши 2024 йилда якунланади. Мазкур шоҳона уй Лиссабондан 20 дақиқалик йўл масофасидаги Кашкайш шаҳрида барпо этилмоқда. Унинг таннархи 22 миллион долларга баҳоланмоқда.

Лойиҳа 4 қаватдан иборат бўлиб, унинг деворлари чиройли пейсажлар билан безатилган бўлади. Бундан ташқари, унда кинозал, хизмат кўрсатиш ҳудуди, тренажёр зали, теннис корт, Криштиануга тегишли 20 дан ортиқ автомобиллар сақлаш учун иккита гараж ҳам кўзда тутилган.

«Уч йилдан бери қурилиш давом этяпти. Уй шунчалик каттаки, шифохона қурилаётганга ўхшайди. Менинг кўчам бир неча ойдан бери ёпиб қўйилган, боғим эса чангга тўлиб кетди. Уй қурилиши яна камида бир йил давом этади. Барчасидан "тўйиб" кетдик!» — деди шу ҳудудда яшовчи инсонлардан бири.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:54, 16.11.2023.
Ўқилди: 5900 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик