Шакира Жерар Пике билан ажрашгандан кейин нималарни ўрганганини айтиб берди.
- Охирги икки йил ичида олган энг яхши сабоқ нима?
- Мен ўрганган сабоқ шундаки, мен ўзимдан кўра анча заифроқман деб ўйладим. Мен тушундимки, одамлар катта чидамлиликка эга ва ҳар қандай нарсани енгишлари мумкин.
Шунингдек, дўстлик муҳаббатдан кўра узоқ давом этишини, фарзандларимга етказа оладиган энг яхши хабар – улар ҳам мен учун бўлгани каби, келажакда ҳам уларга руҳий таянч бўладиган яхши дўстлари бўлиши кераклигини англадим” – деди хонанда.
Шакира ва Пике 12 йиллик муносабатлардан кейин 2022 йилнинг ёзида ажралишди. Футболчи хонандани алдагани ҳақида хабар берилган эди. Эр-хотиннинг икки ўғли бор.