"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг агентларидан бири Борха Коуче хорватиялик футболчи фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлигини айтди.
"Бу йил ёзда Модричга Саудия Арабистони жамоалари қизиқиш билдиришди. Унга пойтахтнинг бир клубидан ҳам, бошқа клубдан ҳам таклиф бор. Ҳозир Модрич "Реал Мадрид" ҳақида ўйлаяпти, аммо агар таклиф маъқул бўлса, унинг Саудия чемпионатига ўтиши ҳақидаги ғоя ҳақиқатдир", - деди агент.
Лука Модрич 2012 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда хорватиялик ярим ҳимоячи "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 51 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Хорватиялик футболчининг "Реал" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 10 миллион еврони ташкил қилади.