Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти ўз футболчиларининг Шимолий Македонияга қарши бўлиб ўтадиган Евро-2024 саралаш ўйинига тайёргарлигига баҳо берди.
"Биз бу учрашувлар орқали тарихимизни ёзиши керак бўлган профессионаллармиз. Ушбу натижалар туфайли биз дунёда ўзимизга хос имиджни яратамиз. Биз жуда яхши тайёргарлик кўрдик, ихтиёримизда жуда яхши жамоа бор, шунинг учун биз ушбу учрашувларга ишонч билан тайёрланяпмиз.
Бизга ўз тарихи ва замонавий футболига мос келадиган Италия керак. Бизга кучли шахсият ва бу ўйинларни қандай бошқаришни биладиган ўйинчиларга эга Италия керак. Биз футбол ғоямизни тарғиб қилишимиз керак ва бунинг учун ҳамма нарсани қилишга тайёр бўлишимиз керак", - деди Спалетти Football Italia билан суҳбатда.