Кириш Регистрация
02/10 15:00 Виссел Кобе 2-1 Шандонг Тайшан
02/10 15:00 Йокогама Маринос 4-0 Ульсан Хёндэ
02/10 15:00 Теп Хань Нам Динь 0-0 Бангкок Юнайтед
02/10 17:00 Тампинес Роверс 3-1 Ли Ман
02/10 19:00 Равшан 0-1 Ал-Вакра
02/10 19:00 Олтин аср 0-1 Холидия
02/10 19:00 Насаф 2-1 Шабаб ал-Аҳли
02/10 20:00 Украина 2-3 Бразилия
02/10 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-1 Кувайт СК
02/10 21:45 Жирона 2-3 Фейеноорд
02/10 21:45 Шахтёр 0-3 Аталанта
02/10 23:00 Ат-Таъвун 1-2 Ал-Қува ал-Жавия
02/10 23:59 Штурм 0-1 Брюгге
02/10 23:59 Астон Вилла 1-0 Бавария
02/10 23:59 Динамо Загреб 2-2 Монако
02/10 23:59 Лилль 1-0 Реал Мадрид
02/10 23:59 Ливерпуль 2-0 Болонья
02/10 23:59 РБ Лейпциг 2-3 Ювентус
02/10 23:59 Бенфика 4-0 Атлетико
03/10 20:00 Франция - Аргентина
04/10 21:30 Наполи - Комо
04/10 23:45 Верона - Венеция
05/10 00:00 Леганес - Валенсия

Суперкомпьютер "Арсенал"га маслаҳат берди: Микель Артета жамоасини учта янги харид чемпионликка элтади

Баҳо:
+ | -

Сунъий онг "Арсенал"нинг ҳозирги таркибида мавжуд бўлган энг катта камчиликларни очиб берди. Унга кўра, бу жамоа чемпионликка эришиши учун қишда учта харидни амалга ошириши керак бўлади. Гарчанд ёз давомида футболчилар хариди учун катта пул сарфлаганига қарамай, айни дамда тўпчилар "Манчестер Сити"га етакчиликни бой бермоқда.
Умуман олганда, Микель Артета қўл-остида "Арсенал" фақат юксалиб бормоқда. Бу клуб ўтган мавсумни иккинчи ўринда тугатган эди. Шу сабаб мухлислар ўз севиклиларидан бу сафар чемпионликни умид қилмоқда. Ёз давомида жами 205 миллион фунтга сотиб олинган футболчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳозирга қадар муваффақиятли эмаслигини исбот этди. Масалан, Деклан Райсдан ташқари Юрриен Тимбер, Кай Хаверц ҳамда Давид Райялар унчалик ҳам ўзини кўрсата олмаяпти. Қуйида суперкомпьютер томонидан тақдим этилган позициялар ва уларни тўлдириш учун номзодларга назар ташлаймиз (чап қанот ҳимоя, ярим ҳимоя ва ҳужум).

Первис Эступиньян – 30 миллион фунт (чап қанот ҳимоясига – "Брайтон" ва Эквадор)

Ҳозирда "Арсенал" қанотда Зинчкенкодан фойдаланади. Аммо украиналикнинг фойдаси айнан қанот учун сезилмайди. У асосан майдон марказини эгаллайди ва ҳужумни қўллаб-қувватлашда асқотади. Шунингдек, Томиясу ҳам бу позицияда ўйнай олади. Бироқ, у аслида ўнг томон вакилидир. Шу сабабли жамоага айнан чап қанотга ихтисослашган футболчи керак бўлади. Бу вакил эса Эступиньян бўлиши мумкин. Эступиньян жорий мавсумда жароҳат олганига қадар, фантастик даража намойиш этиб келаётган эди.

Кефрен Тюрам – 35 миллион фунт ("Ницца" ва Франция)

"Арсенал" Тюрам вариантини кўриб чиқиши керак, – дейди сунъий онг. 22 ёшли марказий ярим ҳимоячи айни дамда "Ницца" билан Франция чемпионлиги учун курашмоқда. Кефрен француз футболи афсонаси Лилиан Тюрамнинг ўғли, "Интер" ҳужумчиси Маркус Тюрамнинг укаси саналади. У ярим ҳимоядаги ҳаракатлари билан Лига 1 да ажралиб турибди. Вазифасига кўра, у бемалол Деклан Райс билан ҳамкорликда таянч ва ҳужум чизиқларида боғлам бўла олади. У рақиб ҳужумини бузишда ўта устаси фарангдир. Тюрам аниқ узатмалари орқали ҳам ҳамманинг эътиборини ўзига қаратганди.

Серу Гирасси – 15 миллион фунт ("Штутгарт" ва Гвинея)

Гирасси бу мавсумда Европанинг топ-ижрочиларидан бири бўлиб турибди. 27 ёшли ҳужумчи бу мавсумнинг 9 та лига ўйинида 15 та гол уришга эришганди. Унга даъвогарлар кўп. Негаки, футболчининг товон пули жуда арзон, атиги 15 миллион фунт.
Гирассининг ўйинини кўрганлар биладики, у тўп билан ишлашда юқори техникага эга. Шунингдек, жисмоний томонлама ҳам бақувват. Ҳимояда ҳам Гирасси ўз ёрдамини таклиф эта олади. Дриблинг борасида Гирассининг статистикалари жуда яхши даражада. У билан, "Арсенал" АПЛни ютишга қодир клубга айланиши мумкин.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 11:59, 17.11.2023.
Ўқилди: 5548 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.