"Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон саралаш ўйинларида жароҳат олди. Хабарларга кўра, кореялик футболчи Сингапур билан баҳсда тиззасидан кичик жароҳат олди. У бу ҳақида шундай дейди:
"Биз жамоамиз билан яна мундиалга чиқишни истаймиз. Шу сабаб арзимаган жароҳат ёки оғриқ сабабли йигитларни ташлаб қўя олмайман. Югура олмасам, ҳеч нима қила олмайман. Ш сабабли ўзимни асрашим керак. Аммо ҳозир аҳволим яхши".