Кириш Регистрация

Сречко Катанец Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг: “Энг яхши терма жамоалар ҳам бундай майдонда мағлубиятга учраши мумкин”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 ноябрь, пайшанба куни ЖЧ—2026 саралаши доирасида Туркманистонга қарши майдонга тушди.

Учрашув Ўзбекистоннинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндан сўнг терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Биз ушбу ғалабага лойиқ эдик. Йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Улар жуда ажойиб ўйин кўрсатди. Саралашнинг биринчи учрашуви бўлгани учун ҳам бу биз учун муҳим эди. Агар биз ғалаба қозонмаганимизда футболчилар босим остида қоларди. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин кўрсатдик.

Кетма-кет ҳужумлар натижасида ғалаба қозондик. Ўтган сафарги матбуот анжуманида айтганимдек, бундай майдонда ўйнаш қийинчилик туғдиради. Туркманистон терма жамоаси ушбу майдонда ўйнаб, ўрганган. Бизни терма жамоа эса йилда бир марта бундай сунъий майдонда ўйнашига тўғри келади.

Энг яхши терма жамоалар ҳам бундай майдонда мағлубиятга учраши мумкин.

Эронга қарши ўйингача вақт бор. Шогирдларимни тайёрлашга улгураман. Туркманистонга қарши баҳсдан олдин тўлақонли тайёргарлик кўра олмагандик. Шундай бўлса-да, натижа кўрсатишга муваффақ бўлдик. Эронга келадиган бўлсак, уларда жуда яхши жамоа шаклланган. Шу вақтга қадар Эронга қарши 3 та ўйин ўтказганман, битта ғалаба, битта дуранг ва битта мағлубият қайд этилган. Эрон терма жамоасига қарши қандай ўйнаш кераклигини биламан",  — деди Сречко Катанец.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг Эронга қарши ўйини 21 ноябрь санасига белгиланган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:02, 17.11.2023.
Ўқилди: 3420 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик