"Милан" ҳали "Штутгарт" ҳужумчиси Серу Гирасси билан боғланмади. Журналист Даниэль Лонго хабарига кўра, "россонерилар" футболчини фаол кузатиб боришмоқда, бироқ у билан ҳали ҳеч қандай музокара ўтказмаган.
Қайд этилишича, Гирасси январь ойидаги трансфер ойнасида ҳужум марказини кучайтириш учун "Милан"нинг қисқа рўйхатида биринчи ўринда эмас. Шу билан бирга, "Сан-Сиро"да "Штутгарт" форвардини таклиф этиш варианти жиддий кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Гирасси Европанинг топ-5 чемпионатларида мавсум стартидаги асосий кашфиётлардан бирига айланди. Ноябрь ойи бошига келиб, ҳужумчи Бундеслигада "Штутгарт" сафида 15 та гол урди.