Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Мбаппенинг ҳаётига назар

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе 1998 йил 20 декабрда Париж чеккасида, Бонди шаҳрида туғилган. Айнан шу ерда у ўзининг спорт карьерасидаги илк қадамларини қўйишни бошлади. Дастлаб Килиан Бонди футбол академиясида ишлаган отаси Уилфрид Мбаппе раҳбарлигида шуғулланган. Кўп ўтмай ёш истеъдод мамлакатнинг энг яхши академиясига Клерфонтейнга кўчиб ўтди. Мбаппенинг уйи машғулот базасидан жуда узоқда бўлишига қарамай, ота ва ўғил умумий орзуларини амалга ошириш учун ҳар куни ўнлаб километрларни босиб ўтишди.

Уринишлар бесамар кетмади. 13 ёшида Мбаппе болаликдаги севимли клубларидан бири "Реал Мадрид"дан таклиф олди ва музокараларда унинг кумирларидан бири, афсонавий француз Зинедин Зидан иштирок этди. Аммо йигит отасининг маслаҳати билан бошқа клубни танлади. 15 ёшида у "Монако"га ўтган. Килиан ўсмирлар жамоасида икки мавсум ўйнади ва 2015 йилнинг қишида "Кан"га қарши миллий чемпионат учрашувида асосий жамоада дебют қилди. Уч йил ичида монегасклар билан биргаликда у битта муҳим унвонни қўлга киритди, 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпионлиги.

2017 йилнинг ёзги трансфер ойнасида Мбаппега "Барселона", "Арсенал", "Реал" ва "ПСЖ" каби клублар даъвогарлик қилишди. Футболчи яна ўз ватанида қолишга қарор қилди. Деярли 100 миллионлик трансфер биринчи мавсумни ижарага олиш ва кейинги харидни англатарди. Килиан "Реал Мадрид"нинг доимий қизиқишига ва Мадридга кўчиб ўтиш ҳақида гапираётганига қарамай Парижда қолди. Бу вақт ичида форвард 5 карра Франция чемпиони, икки карра Франция лига кубоги, уч марта мамлакат кубоги ва икки марта Франция Суперкубоги соҳибига айланди.

Килиан Мбаппенинг оиласи

Килиан Мбаппе спортчи оилада туғилган. Унинг камерунлик отаси Уилфрид Мбаппе футбол мураббийи бўлиб, Бондида болага мураббийлик қила бошлаган. Ҳозир у ўғлининг агенти бўлиб ишлайди, ўйинларда қатнашади ва иложи бўлса машғулотларда қатнашади.

Фаиза Ламари унинг онаси гандбол билан профессионал тарзда шуғулланган. У Бонди билан лигада 12 мавсум ўтказди ва шунингдек, Жазоир терма жамоасида ўйнади, чунки унинг ота-онаси Африкадан келган муҳожирлардир.

Ҳозир Килианнинг онаси ўғлининг спорт карерасида ҳам фаол иштирок этади: у реклама, молия, музокаралар ва хайрия ишларига масъулдир. У темир хоним деб аталади. Фаиза Ламари ҳар доим ўғлини журналистлар ва блоггерлар ҳужумларидан ҳимоя қилади. Евро-2020 олдидан у ҳатто ОАВ вакиллари билан норасмий учрашувлар ташкил этиб, у ерда ўғлининг терма жамоадаги ролини муҳокама қилган.

Килианнинг Итан исмли укаси бор: у 8 ёш кичик, айни пайтда футболчи ва “ПСЖ”да ўйнайди. Кичик Мбаппе вақти-вақти билан асосий таркиб билан шуғулланади ва Ёшлар Чемпионлар Лигасида ўйнайди. Оилада, шунингдек, 1988 йилда туғилган ва Конгодан келган Жирес Кембо-Экоко исмли асраб олинган ўғил бор.

Мбаппе нималарга эгалик қилади?

Футболчининг бир қанча даромад манбалари бор. Асосийси, албатта, футбол. 2022 йилда “ПСЖ” билан янги шартнома имзолаганидан сўнг Мбаппе кўп йиллар давомида биринчи марта Криштиану Роналду ва Лионель Мессини юқори ўринлардан сиқиб чиқариб, дунёдаги энг кўп маош олувчи футболчига айланди. Тўғри бу, вақтинчалик эди. Килианнинг "ПСЖ" билан шартномаси бўйича даромади 110 миллион долларга баҳоланган, португалияликнинг "Ан-Наср"га ўтганидан кейин оладиган маоши эса рекорд даражада - 200 миллион.

Киллиан спорт кийимлари ва пойабзал ишлаб чиқарувчи Nike ва ҳашаматли соатлар ишлаб чиқарувчи Hublot билан реклама шартномаларидан яхши даромад олади.

2018 йилда форварднинг онаси Фаиза Ламари KEJWF акциядорлик жамиятига асос солган. Компаниянинг веб-сайти, дўкони, мода бренди ва нашриёт уйи мавжуд.

Франциялик спортчи, шунингдек, "бетакрор ва ҳаяжонли контент яратиш" учун Голливуднинг WMESports.com агентлиги билан Zebra Valley продюсерлик компаниясига асос солган. Эълон қилинган мавзулар орасида спорт, маданият, мусиқа, видео ўйинлар ва технология бор. Сайтда айтилишича, футболчи контент яратишда шахсан иштирок этади ва ҳаттоки видеолар учун сценарий ёзади.

Юқори даромад Мбаппега бутун дунё бўйлаб кўчмас мулк ва энг яхши спорт автомобилларини сотиб олиш имконини беради. Парижда футболчи пойтахтнинг элита ҳудудидаги ижарага олинган икки қаватли уйга жойлашган. Умумий майдони тахминан 600 квадрат метрни ташкил қилади. Уйда 12 та ётоқхона, баскетбол майдони, кутубхона, спорт зали ва ҳаммом мавжуд бўлиб, деразаларидан Эйфел минораси кўриниб туради. Ҳужумчининг Париж ва Монакода бошқа мулклари ҳам бор.

Мбаппе Мадридда ҳам квартира сотиб олди, бу футболчининг 2024 йилда "Реал Мадрид"га ўтиш истаги билан боғлиқ эди. Квартира Испания пойтахтининг шимолий қисмидаги нуфузли Ла Моралежа ҳудудида жойлашган.

Франция терма жамоаси ва “ПСЖ” сардорининг автопарки кўплаб ҳашаматли автомобилларни ўз ичига олади. Футболчининг гаражида VolkswagenTiguan, Audi A6 Avant ва Mercedes V Class автомобиллари бор. Форвард шунингдек, Bombardier Challenger 350 шахсий самолётига ҳам эга.

Киритилди: 15:12, 19.11.2023.
Ўқилди: 2804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.