Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

ОЧЛ регламентидаги айрим ўзгаришлар ҳақида

Баҳо:
+ | -

10-11 январь кунлари Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчи клублари вакиллари учун таълим семинари бўлиб ўтмоқда.

Шу кунларда Малайзия пойтахтида қитъамизнинг нуфузли клублари менежерлари, учрашувларга масъул шахслар, маркетинг ва матбуот хизмати раҳбарлари йиғилишган. “Бунёдкор”дан семинарда Ислом Хўжаев, Айниддин Ғиёсов ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев иштирок этишмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу сафарги тадбир янги жойда ташкил этилган. ОФК барча меҳмонларни шаҳар марказида жойлашган «Berjaya TS» отелига жамлаган.

Семинар иштирокчилари ОФКнинг янги талаблари, мусобақа регламентига киритилган ўзгаришлар билан танишишди. Расмий учрашувлар пайтида юзага келган муаммоларни муҳокама қилишди ва уларни бартараф этиш йўлларини қидиришди. ОФКнинг клублар ўртасидаги мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Бенжамин Тан Чемпионлар лигасининг регламенти билан тўлиқ таништирди ва клуб вакилларининг барча саволларига батафсил жавоб қайтарди.

Айтиш жоизки, гуруҳ босқичида иштирок этадиган клублар ўз заявкаларини мусобақа стартига роппа-роса бир ой вақт қолганида, яъни 26 январга қадар топширишлари керак. Жамоаларнинг ОФКга топширадиган рўйҳатидан 30та футболчи ва 15та клубнинг расмий ходимлари (менежер, мураббийлар ва бошқалар) жой эгаллаши лозим. Биринчи учрашувга бир ҳафта қолганида дастлабки топширилган рўйҳатнинг бештагача футболчисини алмаштириш имкони бор. Дарвоқе, энди футболчилар майдонда 1дан 99гача бўлган рақамлар остида ҳаракат қилишлари мумкин. Илгари бу ҳолат 1дан 50гача бўлганди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, биринчи рақам албатта дарвозабонга тегишли бўлиши лозим. Шунингдек, заявкадаги 30та футболчи ичидан учтаси дарвозабон бўлиши шарт.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси ҳамда клубларнинг ҳаражатлари учун тўланадиган маблағлар аввалги ҳолатида қолади. Чемпионлар лигаси ғолиби бош совриндан ташқари, 45та олтин медаллар, бир ярим миллион АҚШ доллари ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Финалчи эса кумуш медаллар ва 750 минг доллар олади.

Дарвоқе, бу йилги мусобақанинг 1/16 финал баҳси икки учрашувдан иборат бўлади. Биринчи ўйин гуруҳ босқичини иккинчи поғонада якунлаган жамоа майдонида ўтказилади. Шунингдек, финал ўйини ҳам уй-сафар тизими бўйича бўлиб ўтади.

Семинар давом этмоқда.

Мирзахаким Тўхтамирзаев,
Куала-Лумпур, Малайзия

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:29, 10.01.2013.
Ўқилди: 5820 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.