Кириш Регистрация

"Наполи" Кварацхелия билан шартномани узайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия яқин орада клуб билан шартномасини узайтириши керак, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.

Янги келишув 2028 йилгача амал қилади ва 2029 йилгача узайтириш имконияти ҳақидаги бандни ўз ичига олиши мумкин. Ушбу шартномага кўра, футболчи йилига 4 миллион евро маош олади.

Клуб ва футболчи ўртасидаги музокаралар ҳамон давом этмоқда.

Кварацхелия 2022 йилнинг ёзида 13,3 миллион евро эвазига Батумининг "Динамо" жамоасидан "Наполи"га ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Трансфермаркт портали уни 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Хвича жорий мавсум “Наполи” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:14, 20.11.2023.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик