Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Футбол менежери Герман Ткаченко: «Аббосбек Файзуллаев борасида “ЦСКА” мураббийлар штабида шубҳа бор эди»

Баҳо:
+ | -

Таниқли футбол менежери Герман Ткаченко ўзбекистонлик футболчи Аббосбек Файзуллаевнинг қандай қилиб “ЦСКА” сафига ўтгани ҳақида гапириб ўтди.

"Файзуллаев борасида “ЦСКА” мураббийлар штабида шубҳа бор эди, лекин трансфер нархининг арзонлиги бу шубҳаларга барҳам берди. Бироқ, Аббосбекнинг муваффақияти ҳам айнан мураббийлар штаби туфайли.

Биз, албатта, умид қилгандик, аммо бунчалик тез бўлишига ишонмагандик.

Бошқа жамоаларда ҳам Файзуллаевга қизиқиш бор эди. “Локомотив”? Йўқ. Улар бундай футболчи борлигини билган, лекин бу ҳақида умуман гапиришмаган. “Динамо”ни Аббосбекни олиш учун кўндиришга урингандик. Бироқ, улар ҳам жим турган.

Апрель ойида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Аббос энг яхши футболчи бўлганидан сўнг, “ЦСКА” уни кузатишини ва ижарага олиши мумкинлигини айтди.

Иккита клуб Файзуллаевни ўз сафига қўшиб олишни хоҳлаганди. Улар “Нижний Новгород” ва “Алания”. “Алания”да жуда яхши скаутлар ишлайди.

Қишда Аббосбек “ЦСКА”ни тарк этмайдими? Йўқ.

Туркияда 3-4 миллионлик таклифлар тушган? Менимча, “ЦСКА” бундай пулларга эътибор қаратмайди. Футболчи баҳорда ҳам ўсишда давом этса, бу 3-4 миллион уч каррага ошади", — деди Герман Ткаченко.

Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:01, 21.11.2023.
Ўқилди: 5771 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.