Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

ЎФА делегацияси Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ФИФА ва Индонезия тажрибасини ўрганди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, келаси йили Ўзбекистон ареналари футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Айни пайтда ЎФА ва ФИФА вакиллари мусобақа ташкилий қўмитасини шакллантириб, футзал бўйича мундиалга ҳозирлик ишларини бошлаб юборган.

Мусобақаларни ўтказиш бўйича ташкилотчилик тажрибаси билан яқиндан таништириш мақсадида ФИФА вакиллари ЎФА мутахассисларини ҳозирда Индонезияда бўлиб ўтаётган У-17 Жаҳон чемпионатига таклиф этди.

ЎФА ишчи гуруҳи У-17 ЖЧ ўтказилаётган шаҳарларда бўлиб, ФИФАнинг мусобақа учун қароргоҳи иш фаолияти билан яқиндан танишди. Мундиалнинг ташкилий масалалари, жумладан стадионларда амалга оширилган тайёргарлик жараёни, мухлислар учун яратилган шарт-шароитлар, иштирокчи жамоаларга тақдим этиладиган қулайликлар, стадионлар ва мезбон шаҳарлар бўйлаб амалга оширилган тарғибот ишлари, турнир вақтида шаҳарлараро транспортни йўлга қўйиш, маркетинг ва медиа тадбирларини ўтказиш, учрашувларни бутун дунёга эфирга узатадиган трансляция маркази фаолияти ўрганилди.

ФИФА мутахассислари билан кўнгиллилар (волонтоёрлар) дастурини йўлга қўйиш, қолаверса мусобақа учрашувларини ўтказишдаги юзага келиши мумкин бўлган турли жиҳатлар юзасидан фикр алмашилди.

Маҳаллий ташкилий қўмита аъзоларининг малакасини ошириш, ФИФА ва Индонезия футбол ассоциацияси вакиллари билан тажриба алмашиш мақсадида ташкил қилинган ушбу сафар ФИФА билан биргаликда амалга оширилаётган кўплаб лойиҳалардан биридир.

Шунингдек, ЎФА мутахассислари бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Англия ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги чорак финал баҳсини ташкил этишда ФИФА масъулларига кўмаклашади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 08:38, 22.11.2023.
Ўқилди: 1257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.