"ПСЖ" вингери Марко Асенсио навбатдаги учрашувда майдонга қайтиши мумкин.
Испаниялик футболчи парижликлар сафидаги сўнгги ўйинини сентябрь бошида ўтказди - ўшанда жамоа "Лион"ни мағлуб этди (4:1), "Реал"нинг собиқ футболчиси эса гол ва голли узатмани амалга оширди. Бироз вақт ўтгач, Асенсио Испания терма жамоаси лагерида жароҳат олди.
Le Parisen хабарига кўра, 27 ёшли футболчининг жума куни бўлиб ўтадиган "Монако"га қарши ўйинида иштирок этиш имконияти юқори. Ярим ҳимоячи Данило Перейра ҳам майдонга қайтиши мумкин.
"ПСЖ" Лига 1да 12-турдан кейин 27 очко билан пешқадамлик қилмоқда.