Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Зўравонликка қарши А Серия

Баҳо:
+ | -

Италияда бир неча кун олдин жасади Порденоне шаҳри яқинидаги жарликдан топилган 22 ёшли Юлия Чеккеттиннинг ўлдирилиши юзасидан нотинчлик кузатилмоқда.

Спалетти қотилларни қўрқоқлар деб атади ва А Сериянинг раҳбари эса зўравонликка қарши курашни эълон қилди. Италия терма жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти бундан ғазабланди.

«Биз энди мафтункор шаҳзодалар қиёфасида кийинадиган бу қўрқоқларга тоқат қила олмаймиз. Биз аёлларга уларнинг хавфсизлигига таҳдид солаётган ҳар қандай одамдан узоқлашишга ёрдам беришимиз керак. Аёлни ўлдирган эркаклар қўрқоқликларини тан олишади. Ўзаро муносабатлардаги муаммоларни зўравонлик билан ҳал қилиш мумкин деб ўйлайдиганлар, келажаги йўқ мағлублардир», – деди мураббий.

А Серия раҳбари Лоренцо Касини зўравонликка қарши кампанияни эълон қилди:

«Ушбу драматик тарих туфайли биз ҳар йили ўтказиб келаётган «қизил чироқ» зўравонликка қарши кампаниямиз янада кенгроқ тус олади. Биз барча клубларни, барча лига элчиларини аёлларга нисбатан ҳар қандай қабиҳ ва шафқатсиз хатти-ҳаракатларни қоралаш ва олдини олишга чақирамиз.

Тез орада аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни (25 ноябрь) нишонланади. Аниқ ва қатъий ғояларни таклиф қилиш муҳимдир. Футбол аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонликни кескин қоралайди ва бутун мамлакатни ташвишга солаётган жиноятларни содир этаётганларни стадионларда кўришни истамайди».

Айнан нима бўлганди?

18 ноябрь куни Юлия Чеккеттин жарликда бўйин ва бошига йигирма марта пичоқ билан урилган ҳолатда, ўлик ҳолда топилган. У бир ҳафта олдин бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди ва полиция ўшандан бери қидириб юрган.

Қотилликда асосий гумонланувчи 22 ёшли Филиппо Туретта, Юлиянинг собиқ севгилисидир. Улар бир ярим йил учрашишди ва 2023 йилнинг ёзида ажралишди, шундан бери улар дўстона муносабатларни сақлаб қолишмаган.

11 ноябрь куни Юлия ва Филиппо савдо маркази ёнида учрашишди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, улар ўртасида можаро бошланган. Кузатув камералари бир йигитнинг автотураргоҳда қизни қандай калтаклагани, кейин эса уни машинасига судраб олиб кирганини ёзиб олди. Филиппо Германияда 16 ноябрь куни ҳибсга олинган, ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмоқда.

Италияда уни умрбод қамоқ жазоси кутмоқда.

А Серия мунтазам равишда аёлларни қўллаб-қувватлайди. Лига аёлларга нисбатан зўравонлик муаммосига эътибор қаратиш мақсадида кетма-кет бир неча мавсум тадбирлар ўтказмоқда. Қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида чемпионат ўйинлари пайтида ўйинчилар ва мураббийлар юзларига қизил бўёқ чизилган ҳолда ўйнашади.

Клубнинг алоҳида ташаббуслари ҳам бор. Икки йил олдин «Специя» футболчилари ўз футболкасида #WeForShe ёзуви билан ўйинлардан бирига кирган эди. Ўшанда учрашув меҳмони зўравонлик билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз ватанини тарк этган афғонистонлик Раҳилу Сая исмли қиз эди.

Киритилди: 10:50, 23.11.2023.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.