"Челси" вингери Кристофер Нкунку умумий гуруҳ билан машғулот ўтказмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицйио Романо хабар бермоқда.
Кристофер жароҳатидан тузалиб кетди. У "Челси"нинг мавсумолди машғулотларида жароҳат олганди.
Ўтган ёзда Нкунку "кўклар"га "Лейпциг"дан кўчиб ўтганди. У Англия Премьер-лигасида ҳали бирорта ўйин ўтказмаган. Шанба куни "Челси" "Ньюкасл" майдонига ташриф буюради. Бу ўйин Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.