"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси Эдер Милитао имкон қадар тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қилмоқда.
25 ёшли футболчи Ла Лиганинг 1-турида хоч бўғимидан жароҳат олди. Унинг сафга қайтиш вақти ҳозирча номалум, бироқ бразилиялик футболчининг ўзи клуб мавсумининг якуний қисмидаги ўйинларда иштирок этишини истамоқда, деб хабар беради Diario AS. Бундан ташқари, марказий ҳимоячи 2024 йилнинг июнидан июлигача бўлиб ўтадиган Америка Кубогида Бразилия терма жамоаси сафида ўйнаш ниятида.
Эдер Милитао 2019 йилда "Порту"дан "Реал"га ўтган эди. Футболчи “Лос-Бланкос” сафида барча мусобақаларда 143 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урган.