Чехия терма жамоаси бош мураббийини йўқотган ҳолда Евро-2024га чиқди: 62 ёшли Ярослав Шилгави саралашдан сўнг дарҳол жамоани тарк этди.
Шилгави чарчаган. У тунги клубдаги ўйинчилар билан жанжалдан кейин хафа бўлди. Чехия тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиши учун Молдовага ютқазмаслиги керак эди, аммо улар бундан ҳам яхшироқ натижа кўрсатди - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Аммо ўйиндан сўнг дарҳол Шилгави истеъфога чиқишини эълон қилди. У шундай деди:
«Молдова билан ўйиндан олдин ҳам терма жамоада ишлашни давом эттирмасликка қарор қилинган эдим. Босим жуда катта эди. Менинг орқамда бутун жамоа бор. Ишончим комилки, биз вазифани бажардик ва яхши натижаларни қолдирдик».
Унинг беш нафар ёрдамчиси ҳам Шилгави билан бирга кетишади. Ҳақиқатан ҳам ўйиндан олдинги жанжал шунчалик таъсир қилдими? Эслатиб ўтамиз, Молдовага қарши ўйин олдидан «Вест Хэм» ҳимоячиси Владимир Цоуфал, «Арис»дан Якуб Брабек ва «Спарта»дан Ян Кучта жамоадан четлатилганди – футболчилар эрталабгача тунги клубда ўтириб, спиртли ичимликлар ичишган.
Шилгави жавоб берди: «Ҳа, бу жуда оғриқли эди, лекин қарор жанжалсиз тайёрланди. Ўша пайтда кийиниш хонасидаги тартиб-интизом йўқолганди. Мен буни хиёнат деб ҳисоблайманми? Ҳа бироз. Менимча, улар мени кетишга мажбур қилишган. Лекин бунчалик катта хато қилишларини кутмагандим. Ишончим комилки, улар энди бундан афсусланишади».
Мухлислар эса бу воқеани ҳазилга айлантиришди ва Молдова билан ўйин охирида «Биз билан Белмондога кел» қўшиғини куйлашни бошлашди - бу уч футболчи тунда ўтирган клубнинг номи.
Антонин Барак билан боғлиқ вазият Шилгавига ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин - «Фиорентина» ярим ҳимоячиси март ойидан бери терма жамоада ўйнамайди, чунки мураббий уни четлаб ўтган: «Унинг жамоадаги хатти-ҳаракатлари ҳар доим ҳам тўғри бўлмаган.
Умумий босим кўпроқ таъсир қилди. Бутун мамлакат нима қилиш кераклигини билади ва агар бирор нарса нотўғри бўлса, мени аёвсиз танқид қилади. Сўнгги ҳафталарда ҳамма нарса ёмонлашди. Мен бу тажовуз ва ғазабни ҳеч қачон тушунмадим. Лекин ҳаёт давом этмоқда. Йигитлар янги мураббийларнинг келиб-кетишига ўрганиб қолишган. Мен уларга илиқ муносабатдаман ва Еврода омад тилайман», – деди мураббий.
Футболчилар мураббийни қарсаклар билан кузатди
Молдова дарвозасига киритилган иккинчи гол муаллифи Томас Хори шундай деди: «Туйғулар аралаш ҳолатда. Буни баҳолаш қийин, мен терма жамоа ўйинларидаги бунақа конфликтда биринчи марта иштирок этишим. Доим ҳамма нарсани майдонда қодирганман. Афсуски, у кетди».
Чехия терма жамоаси сардори Томас Соучек шундай деди: «У бизга кийиниш хонасида ҳаммасини айтиб берди ва бу бизни байрамона кайфиятимизни бироз туширди. Ҳамма жуда хафа бўлди. Мураббийга омма олдида миннатдорчилик билдирмоқчиман, бу ажойиб беш йил бўлди. У ҳар доим футболчиларга ёрдам берган, бу ажойиб вақтлар эди. Мен унга энг яхши тилакларимни тилайман».
Ғалаба келтирувчи гол муаллифи бўлган Давид Дудера эса жавоб беришдан қочди: «Бу ҳақда қандайдир изоҳ беришни истардим, лекин бу кўп вақт талаб этади. Саралаш яхши кайфиятда ўтди ва мураббийлар буни шундай якунлашга қарор қилишди.
Чехиянинг idnes.cz сайтининг хабар беришича, сўнгги пайтларда матбуот билан суҳбатда Шилгави баъзан ўз баёнотларида саросимага тушиб қолган ва қўрқинчли жавоб берган ва мураббийлик қарорларини аниқ тушунтириб бера олмаган. Аммо кийиниш хонасида футболчилар мураббийларни баланд овозда олқишлашди.
Шилгави бошчилигидаги Чехия Еврода кучли саккизликка кирди, аммо жаҳон чемпионатига чиқа олмади
28 ғалаба, 10 дуранг ва 20 мағлубият - шундай мувозанат. Шилгави Чехия терма жамоасини 2018 йилнинг сентябрида қабул қилиб олган. Чехлар ЖЧ-2018да ўйнамаганди - улар Шимолий Ирландияга пешқадамликни бой беришган ва йўлланмадан қуруқ қолган.
Аммо жамоа Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритди ва турнирда аъло даражада ўйнади - плей-оффга чиқди, у ерда Голландияни мағлуб этди, бироқ чорак финалда данияликларга ютқазди ва Патрик Шик тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни Криштиану Роналду билан бўлишди.
ЖЧ-2022 саралаши ижобий ҳис-туйғуларни келтириб чиқармади - гуруҳда бельгияликлардан олдинга ўтишнинг иложи бўлмади ва плей-офф ярим финалида шведларга қўшимча вақтда мағлуб бўлишди. Аммо жамоа Евро-2024га тўғридан-тўғри йўлланма олди. Маълум бўлишича, Шилгави чехларни жаҳон чемпионатига олиб чиқмаган, ҳар икки сафар ҳам Европа чемпионатига олиб чиққан.
Миллатлар лигасида 2018 йилда Чехия Б лигасида биринчи ўринни Украинага бой берди, икки йилдан сўнг Шотландия, Исроил ва Словакия билан бир квартетда энг яхшиси бўлди. А лигасида Испания, Португалия ва Швейцария билан гуруҳда бўлган чехлар яна Б лигасига тушиб кетди.
Шунга қарамай, ўйинчиларнинг ярми маҳаллий чемпионат вакили бўлган Чехия авлоди учун Шилгави қўл остидаги натижа жуда яхши кўринади.