Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ўзбекистон U-17 аъзоларига РПЛ клублари кўз тикмоқда

Баҳо:
+ | -

Индонезиядаги U-17 Жаҳон чемпионати якунланиб улгурмасидан, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиларига Россия жамоаларидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида хабар пайдо бўлди.

Россия чемпионати, шубҳасиз, ёшларимизнинг ўсиши учун яхши муҳит ҳисобланади. Аммо танганинг иккинчи томони бу - Россия футболининг ҳануз Европа футболидан изоляцияда қолаётганидир. Россия Премьер лигасидан Европанинг ТОП-5 чемпионатларига йўл олиш вақт ўтган сари мураккаблашиб бормоқда.

Захаряннинг "Реал Сосьедад"га, Кузяевнинг "Гавр"га ва Сазоновнинг "Торино"га трансферларидан хулоса қиладиган бўлсак, Испания, Франция ва Италия чемпионатларига Россиядан трансфер оқими бутунлай тўхтамаган. Аммо Англия ва Германия клублари Россия билан олди-берди қилишни қатъий равишда рад этишмоқда.

Келажакда ТОП-5 чемпионатларидан бирига ўтиш учун асосий умидларимиздан бири - Аббос Файзуллаевнинг жамоаси "ЦСКА"нинг - "армия клуби" эканлиги ҳам европалик харидорларни қочириши мумкин.

Шу сабабдан, ёш футболчиларимиз Россия чемпионатига ўтишдан олдин, юқоридаги факторларни ҳам инобатга олишади деб умид қиламиз.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 10:51, 24.11.2023.
Ўқилди: 5000 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.