Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

Гризманн: "Янги жамоага ўтиб, дарҳол ном қозониш қийин, лекин Беллингем буни уддалади"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Клубга келиб, дарҳол ном қозониш қийин, лекин ҳақиқат шуки, Беллингем "Реал"да жуда яхши ишламоқда, чунки у бир зумда ўз номини яратишга муваффақ бўлди. Баъзан у тўп ўзига қараб қайтганидан кейин голлар уради, лекин тўп унинг оёғига тушиши бежиз эмас, чунки Беллингем доимо очиқ жойларни қидиради. Менга унинг ёқадиган жиҳати шу. У ҳар доим курашга киради, ғалаба қозонишни истайди ва бу жуда сезиларли", - деди Гризманн Marca билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда англиялик ярим ҳимоячи барча турнирларда 14 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 16:59, 25.11.2023.
Ўқилди: 1694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик